"Янги Ўзбекистон юлдузлари" мукофоти: "Homay" хити ижрочилари Тошкентга келади

"Homay" қўшиғи билан машҳур Россиянинг Ay Yola гуруҳи 28 январь куни Тошкентдаги "Янги Ўзбекистон юлдузлари" мукофотлаш маросимида иштирок этади
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. 2025 йилда дунё хитларидан бирига айланган "Homay" қўшиғи ижрочилари — "Ay Yola" гуруҳи 28 январь куни Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Гуруҳ Тошкентда бўлиб ўтадиган "Янги Ўзбекистон юлдузлари" маданият ва санъат миллий мукофоти номзодларини тантанали тақдирлаш маросимида меҳмон сифатида иштирок этади.
Шунингдек, тадбирда Тожикистонда хизмат кўрсатган артист, Ўзбекистон халқ артисти Нигина Амонқулова, Озарбайжон халқ артисти Менсум Ибраҳимов ҳамда Ўзбекистон ва Озарбайжон халқ артисти Гулянақ Мамедова ҳам меҳмон сифатида қатнашиши кутилмоқда.
Тақдирлаш маросимини 28 январь куни соат 19:00 да ZO‘R TV телеканали орқали жонли эфирда томоша қилиш мумкин.
Ўзбекистонда татар алломаси Маржоний ҳақида фильм суратга олиш бошланди - тафсилотлар