Ўзбекистон 2028 йилги Олимпиадага лицензия берувчи мусобақага мезбонлик қилади

Бу бўлажак Олимпиадага йўлланма берувчи 5 мусобақадан бири бўлиб, унда дунёнинг энг кучли атлетлари жам бўлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 янв – Sputnik. Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) ижроия қўмитасининг якуний қарорига кўра, Ўзбекистон 2027 йилда Лос-Анжелес–2028 Олимпиадасига лицензия берувчи мусобақага мезбонлик қилади. Бу ҳақда мамлакат Оғир атлетика федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Ижроия қўмита аъзолари томонидан Ўзбекистон номзоди бир овоздан маъқулланди.
“Бу қарор Ўзбекистоннинг халқаро спорт майдонидаги обрў-эътибори, юқори ташкилий салоҳияти ҳамда оғир атлетика йўналишида эришилган ютуқларининг яққол эътирофидир”, - дейилган хабарда.
Мазкур нуфузли саралаш мусобақалари Тошкентдаги Олимпия шаҳарчасида бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.
Шунингдек, саралаш мусобақаларига мезбонлик қилиш ҳуқуқини Ўзбекистондан ташқари Қатар, Перу, Венесуэла ҳамда Таиланд ҳам қўлга киритди.
Шунингдек, саралаш мусобақаларига мезбонлик қилиш ҳуқуқини Ўзбекистондан ташқари Қатар, Перу, Венесуэла ҳамда Таиланд ҳам қўлга киритди.
Таъкидлаш жоизки, Лос-Анжелес–2028 Олимпия ўйинларига қадар лицензия берувчи саралаш мусобақалари бор-йўғи беш маротаба ўтказилади.
Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон чемпионатида рекорд ўрнатди