ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ялпи ички маҳсулотида (ЯИМ) хизматлар соҳасининг улуши 63 фоиздан ошмоқда, деди Бахит Султанов, Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК)нинг иқтисодиёт ва молиявий сиёсат бўйича ҳайъати аъзоси.
Бу ҳақда Россия ТИВ МДҲ давлатлари биринчи департаментининг Евроосиё иқтисодий интеграцияси бўлими матбуот хизмати маълум қилди.
Султановнинг сўзларига кўра, ЕОИИ доирасида шаклланган ягона хизматлар бозори ҳозирда 140 тадан ортиқ тармоқни қамраб олган. Улар орасида қурилиш ва савдодан тортиб, қишлоқ хўжалиги ҳамда туризмгача бўлган соҳалар бор.
Шу билан бирга, келгусида ушбу бозорни янада кенгайтириш режалаштирилмоқда. Хусусан, консалтинг хизматлари, ветеринария ва бошқа йўналишларни қўшиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда, дея қўшимча қилди ЕИК вакили.