ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. 2025 йилда Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси Ўзбекистонда энг кўп ташриф буюрилган музей сифатида етакчилик қилди. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, музей-қўриқхонанинг экспозициялари ва тарихий объектларига 1,14 миллиондан ортиқ ташриф буюрувчи келган.
Музей-қўриқхона директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари Сафура Рўзимуратованинг Sputnik Ўзбекистон мухбирига маълум қилишича, ташриф буюрувчиларнинг қарийб ярми хорижий меҳмонлар ҳисобланади.
Шу билан бирга, 579 мингга яқин хорижий сайёҳнинг тахминан ҳар бешинчиси Россия фуқаросидир.
Ўтган йил якунларига кўра, энг кўп ташриф буюрилган музейлар топ-5 талигидан, шунингдек, Регистон ансамбли, Бухоро давлат музей-қўриқхонаси, Ичан қалъа ҳамда Шаҳрисабз давлат музей-қўриқхонаси ҳам ўрин олган.