ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Қизилўрда шаҳрида Қозоғистон Миллий қурултойининг V йиғилишида давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев нутқ сўзлади.
Нутқда Оролни сақлаб қолиш ҳануз бутун инсоният учун долзарб вазифа экани таъкидланди.Йиллар давомида амалга оширилган ишлар натижасида Шимолий Орол сақлаб қолингани, Кичик Орол тиклана бошлагани ҳамда унинг сув ҳажмини янада ошириш имконияти пайдо бўлаётгани таъкидланди.
Шу билан бирга, Орол муаммоси фақат Қозоғистон ихтиёрида эмаслиги қайд этилди. Мамлакатдаги йирик дарёларнинг аксарияти қўшни давлатлар ҳудудидан бошланиши, Сирдарёга келиб тушаётган сув ҳажми дарё бошида жойлашган мамлакатлар сиёсатига боғлиқ экани айтилди.
Нутқда Ал-Форобий, Яссавий ва Абай таълимотлари миллат маънавиятининг устуни экани таъкидланди. Давлат раҳбари буюк аждодлар меросини фақат юбилейлар доирасида эмас, балки илмий анжуманлар орқали мунтазам тарғиб қилиш зарурлигини билдирди.
Шунингдек, қиз олиб қочиш одам ўғирлашга тенг экани, бу миллат обрўсига путур етказувчи қўпол жиноят экани айтилди ва бундай ҳолатларга мутлақо йўл қўйиб бўлмаслиги таъкидланди. Жамиятда фуқаролик масъулияти ошиб бораётгани, қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳам шу жараёнларга мос бўлиши лозимлигини билдирилди.