https://sputniknews.uz/20260120/toqaev-qurultoyda-nutq-55008653.html
Қиз олиб қочиш, Орол муаммоси ва маънавий мерос: Тоқаев қурултойда нутқ сўзлади
Қиз олиб қочиш, Орол муаммоси ва маънавий мерос: Тоқаев қурултойда нутқ сўзлади
Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қизилўрдада ўтган Миллий қурултой йиғилишида нутқ сўзлаб, Орол муаммоси, маънавий мерос, жамият масъулияти ва сиёсий ислоҳотлар ҳақида фикр билдирди.
2026-01-20T15:20+0500
2026-01-20T15:20+0500
2026-01-20T15:23+0500
қозоғистон
жамият
дунё янгиликлари
орол денгизи
қосим-жомарт токаев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/03/1d/48642705_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_7c6847209847e1ab064f8acbc586aa7a.jpg
ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Қизилўрда шаҳрида Қозоғистон Миллий қурултойининг V йиғилишида давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев нутқ сўзлади. Нутқда Оролни сақлаб қолиш ҳануз бутун инсоният учун долзарб вазифа экани таъкидланди.Йиллар давомида амалга оширилган ишлар натижасида Шимолий Орол сақлаб қолингани, Кичик Орол тиклана бошлагани ҳамда унинг сув ҳажмини янада ошириш имконияти пайдо бўлаётгани таъкидланди.Нутқда Ал-Форобий, Яссавий ва Абай таълимотлари миллат маънавиятининг устуни экани таъкидланди. Давлат раҳбари буюк аждодлар меросини фақат юбилейлар доирасида эмас, балки илмий анжуманлар орқали мунтазам тарғиб қилиш зарурлигини билдирди.Шунингдек, қиз олиб қочиш одам ўғирлашга тенг экани, бу миллат обрўсига путур етказувчи қўпол жиноят экани айтилди ва бундай ҳолатларга мутлақо йўл қўйиб бўлмаслиги таъкидланди. Жамиятда фуқаролик масъулияти ошиб бораётгани, қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳам шу жараёнларга мос бўлиши лозимлигини билдирилди.
https://sputniknews.uz/20260105/toqaev-davlat-rahbarlar-jismoniy-holat-54645256.html
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/03/1d/48642705_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_c9f975a14d16c740b9e307d947ef22f0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қозоғистон, қасим-жомарт тоқаев, миллий қурултой, қизилўрда, орол муаммоси, сирдарё, маънавият, ал-форобий, яссавий, абай, ватанпарварлик, жамият, сиёсий ислоҳотлар
қозоғистон, қасим-жомарт тоқаев, миллий қурултой, қизилўрда, орол муаммоси, сирдарё, маънавият, ал-форобий, яссавий, абай, ватанпарварлик, жамият, сиёсий ислоҳотлар
Қиз олиб қочиш, Орол муаммоси ва маънавий мерос: Тоқаев қурултойда нутқ сўзлади
15:20 20.01.2026 (янгиланди: 15:23 20.01.2026) Қасим-Жомарт Тоқаев Миллий қурултойнинг V йиғилишида нутқ сўзлаб, тарихий мерос, Орол муаммоси, маънавият ва бошқа муҳим масалаларга тўхталди
ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Қизилўрда шаҳрида Қозоғистон Миллий қурултойининг V йиғилишида давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев
нутқ сўзлади.
Нутқда Оролни сақлаб қолиш ҳануз бутун инсоният учун долзарб вазифа экани таъкидланди.Йиллар давомида амалга оширилган ишлар натижасида Шимолий Орол сақлаб қолингани, Кичик Орол тиклана бошлагани ҳамда унинг сув ҳажмини янада ошириш имконияти пайдо бўлаётгани таъкидланди.
Шу билан бирга, Орол муаммоси фақат Қозоғистон ихтиёрида эмаслиги қайд этилди. Мамлакатдаги йирик дарёларнинг аксарияти қўшни давлатлар ҳудудидан бошланиши, Сирдарёга келиб тушаётган сув ҳажми дарё бошида жойлашган мамлакатлар сиёсатига боғлиқ экани айтилди.
Нутқда Ал-Форобий, Яссавий ва Абай таълимотлари миллат маънавиятининг устуни экани таъкидланди. Давлат раҳбари буюк аждодлар меросини фақат юбилейлар доирасида эмас, балки илмий анжуманлар орқали мунтазам тарғиб қилиш зарурлигини билдирди.
Шунингдек, қиз олиб қочиш одам ўғирлашга тенг экани, бу миллат обрўсига путур етказувчи қўпол жиноят экани айтилди ва бундай ҳолатларга мутлақо йўл қўйиб бўлмаслиги таъкидланди. Жамиятда фуқаролик масъулияти ошиб бораётгани, қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳам шу жараёнларга мос бўлиши лозимлигини билдирилди.