Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕОИИда қўшма лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга 2026 йилда $116 млн ажратилади

Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасида қўшма лойиҳаларни имтиёзли молиялаштириш учун ажратиладиган субсидиялар ҳажми 2026 йилда сезиларли оширилади
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Қўшма лойиҳаларни имтиёзли молиялаштириш механизми доирасидаги субсидиялар миқдори 2026 йилда қарийб 9 миллиард Россия рублини (тахминан 116 миллион АҚШ доллари) ташкил этади.
Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссиясининг Саноат ва агросаноат мажмуаси бўйича ҳайъати аъзоси Гоар Барсегян маълум қилди.
"Механизм ишга туширилгандан бери биз параллель равишда меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича катта ишларни бошладик. Ва ҳозир низомга ўзгартиришлар киритиш, ҳуқуқий базанинг айрим нормаларини яхшилаш бўйича биринчи пакет иттифоқ органлари доирасида юқори даражада кўриб чиқишга тайёр," - деди у.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Мирзиёев Санкт-Петербургда ЕОИИ билан ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб берди