Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Асирга тушган украиналик жангчилар оила аъзолари жамоат таъқибига учрайди — зобит

Украина армиясида асирга тушиш ёки қисмни тарк этиш ҳолатларида жангчилар оила аъзоларига нисбатан босим ўтказилиши айтилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Украина Қуролли кучлари қўмондонлари ҳарбий қисмдан қочгани ёки асирга тушгани учун жангчиларнинг оила аъзоларини “жамоат таъқиби” билан қўрқитаётгани айтилди. Бу ҳақда РИА Новостига “Питон” чақирув белгиси билан танилган "Жануб" қўшинлари гуруҳи зобити маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, асирга тушган ҳарбийлар айтишича, уларга қуйидагича огоҳлантириш берилган:
"Агар сиз СОЧга (қисмни ўзбошимчалик билан тарк этиш — таҳр.) кетсангиз, ёки жанговор позицияларни тарк этсангиз, ёки асирга тушсангиз, сизга 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилади. Бундан ташқари, оилангизга босим бўлади. Тушунишимча, қандайдир махсус хизматлар томонидан эмас, шунчаки таъқиб. Яъни қўшнилар, қандайдир танишлар — ҳамма бу одам асирга тушганидан хабардор бўлади", — деди "Питон".
Унинг фикрича, кўплаб жангчилар оила аъзолари тақдири учун қўрққани сабабли таслим бўлишга журъат этмайди. Бундай таъқиблар украиналик “жамоат фаоллари” томонидан уюштирилиши мумкин. Шу билан бирга, Украина Қуролли кучлари жангчиларининг олдинги чизиқда йўл-йўриқдан адашиб қолиши ҳам қўшимча омил сифатида қайд этилди.
"Балким, қочиб ҳам кетишарди. Лекин улар қаёққа қочишни билишмайди. Уларни янги жойга олиб келишади, қандайдир чуқурга ўтқазишади. Улар ўша ерда ўтиришади ва қаерда эканликларини билмайди. Яъни, биз аллақачон олдинга силжиб кетган бўламиз. Одам эса икки ойдан бери бизнинг фронтимиз ичкарисида ўтирибди. Биз уни топиб олганимизда, у нима бўлганини тушунмайди. У “маугли”га ўхшайди, ёввойи одамдек ўтирган бўлади", — деди "Питон".
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Украина армиясида дезертирлар 300 мингга етди —бу кўп Европа давлатлари армиясидан ҳам кўп