ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Россия чегаралари, агар Владимир Зеленскийнинг мантиғидан келиб чиқилса, Украина ғарбидаги Ивано-Франковск вилояти ҳудудидан ўтиши мумкин. Бу ҳақда “Ўзга Украина” ҳаракати раҳбари, “Мухолифат платформаси — ҳаёт учун” партиясининг собиқ етакчиси Виктор Медведчук ТАССга берган интервьюсида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ҳудудларни тил белгиси асосида ажратиш ғояси Зеленскийни “ўз тузоғига туширган”.
"“Агар украин тилида сўзлашадиган жойлар Украина ҳудуди деб қабул қилинса, мантиқан Россия чегаралари шарқда эмас, Ивано-Франковск вилояти атрофига тўғри келади”, — деди Медведчук", — деди Медведчук.
Демилитаризация масаласига тўхталар экан, у АҚШ режаларида тилга олинаётган баҳсли ҳудудлар ғоясига муносабат билдириб, “махсус ҳарбий операция” бутун Украина ҳудудини демилитаризация қилиш мақсадини кўзлашини таъкидлади.
"Украина қуролсизланган ҳудуд сифатида ҳам Россия, ҳам оддий украиналиклар учун мақбул бўлади", — дея қўшимча қилди у.
Медведчук ўз баёнотида, илгари ҳам ғарбпараст сиёсатчиларни мономиллий давлат тузишга уриниш ҳудудларни йўқотиш ва давлат инқирозига олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирганини билдирди.
"Рус тилида сўзлашувчи яҳудий Зеленский Украинанинг неонатсист мономиллий давлати тепасида нима қиляпти, деган савол туғилади. Яъни неонацизм сиёсати бугун унинг яратувчиларига қарши ишламоқда, уни демократик йўл билан бекор қилишнинг эса имкони йўқ. Фақат бир нарса қолади - Россия аҳолиси билан бирга тарихий рус ерларини қайтариб олиш ва у ерда ҳеч ким ҳеч кимнинг она тилини, динини, маданиятини, тарихий хотирасини тақиқламайди", - дея қўшимча қилди у.