Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия қўшинлари икки ҳафтада 8 қишлоқ ва 300 кв.км ҳудуд озод қилди: Герасимов баёнотлари

Россия Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи “Марказ” гуруҳи бўлинмалари фаолиятини текшириш чоғида фронтдаги вазият юзасидан қатор баёнотлар берди
Sputnik
ТОШКEНТ, 15 янв — Sputnik. Январь ойининг дастлабки икки ҳафтасида саккизта аҳоли пункти озод қилинди ва 300 квадрат километрдан ортиқ ҳудуд Россия қўшинлари назоратига ўтди.
Бу ҳақда Россия Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи генерал Валерий Герасимов маълум қилди, дея хабар берди Россия Мудофаа вазирлиги.
Маълум қилинишича, Валерий Герасимов ушбу баёнотни Днепропетровск йўналишида “Марказ” гуруҳи бўлинмалари фаолиятини текшириш чоғида билдирган.
Генерал Валерий Герасимовнинг бошқа баёнотлари:
бирлашган қўшинлар қўшилмалари ва ҳарбий қисмларнинг ҳужуми деярли барча йўналишларда давом этмоқда;
“Днепр” гуруҳи кучлари Запорожье шаҳри томон ҳужум қилмоқда;
Купянск-Узловаяни озод қилиш якунланиш босқичида;
Купянск йўналишида “Ғарб” гуруҳи қўшинлари Оскол дарёсининг шарқий қирғоғида қуршаб олинган Украина Қуролли кучлари бўлинмаларини йўқ қилишда давом этмоқда;
Украина Қуролли Кучлари қўмондонлиги йўқотишлар билан ҳисоблашмасдан, ҳар қандай йўл билан ҳужумларни тўхтатишга уринаётгани таъкидланди;
Константиновка шаҳрида Украина Қуролли Кучлари бўлинмаларини йўқ қилиш бўйича жанглар давом этмоқда.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Герасимов: Россия қўшинлари дадил душман мудофааси ичкариси сари олға силжимоқда