ТОШКEНТ, 15 янв — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Ташқи ишлар вазирлиги ва хориждаги дипломатик ваколатхоналар фаолияти юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Йиғилишда 2017 йилдан буён16 та янги дипломатик ва консуллик ваколатхона очилгани, дипломатик ваколатхоналар сони 60 тага, дипломатик алоқа ўрнатилган давлатлар сони 165 тага етгани қайд этилди.
Эндиликда элчилар фаолият юритаётган давлатдан экспорт тушумлари, туристлар оқими, қонуний иш жойларига фуқароларни юбориш улар учун KPI бўлиши белгиланди.
Экспорт ва инвестиция бўйича топшириқлар:
Европага экспорт 23 фоизга ошиб, 2,3 млрд долларга етгани ижобий баҳоланди;
Франция бозори учун минерал ўғит стандартларини маҳаллий кимё корхоналарига етказиш ва кўргазмалар ташкил этиш;
Европанинг қишлоқ хўжалиги ривожланган давлатларига ўғит экспортини ошириш дастурини ишлаб чиқиш;
Испания тажрибасини Сурхондарё ва Қашқадарёда жорий этиш;
Нидерландиядаги World Horti Center орқали камида 100 нафар мутахассисни тайёрлаш.
Янги бозорлар ва логистика:
Қатар саноат зоналари орқали Кўрфаз давлатлари бозорига божсиз кириш имконини яратиш;
Африка қитъаси билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни кучайтириш;
Польша орқали Европа бозорига чиқишда логистика харажатларини қисқартириш, Брест чегара пунктида алоҳида йўлак очиш;
Руминия билан ҳукуматлараро комиссия йиғилишини ўтказиш ва Констанса шаҳрида савдо уйи очиш.
Инвестиция ва саноат лойиҳалари:
Миср тажрибаси асосида картошка уруғчилигини 1 минг гектаргача кенгайтириш;
Тупроққалъада 2 минг гектар чўлни ўзлаштириш;
гепатит “С”га қарши дори ишлаб чиқариш лойиҳасини бошлаш.
Тўқимачилик ва стандартлар:
АҚШ, Туркия, БАА, Хитой, Германия, Саудия Арабистони, Россия ва Польшада ваколатхоналар очиш;
камида 15 та хорижий сорсинг компания ва брендларни жалб қилиш;
100 та маҳаллий корхонада Better Work, BCI, Organic стандартларини жорий этиш.
Грантлар ва таълим:
ҳар йили эълон қилинаётган 200 млрд долларлик халқаро грантлардан самарали фойдаланиш;
грантлар билан ишлаш бўйича янги тизим яратиш;
АҚШ, Буюк Британия, Германия, Швейцария, Хитой, Япония ва Сингапур орқали ТОП–100 олийгоҳларни Ўзбекистон университетларига ҳамкор қилиб олиб келиш.
Шунингдек натижага эришган дипломатларга молиявий рағбат берилиши таъкидланди.
Жорий йилда экспортни 40 миллиард долларга, инвестицияни 50 миллиард долларга етказиш асосий мақсад сифатида белгиланди.
Жорий йилда экспортни 40 миллиард долларга, инвестицияни 50 миллиард долларга етказиш асосий мақсад сифатида белгиланди.