ТОШКEНТ, 14 янв — Sputnik. Соғлиқни сақлаш вазирлиги**нинг 2026 йил 13 январдаги янги буйруғи билан саломатлиги сабаб хавфсизлик камарини тақиш имкони бўлмаган шахслар рўйхати тасдиқланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, рўйхатга жами 20 турдаги касаллик ва тиббий ҳолатлар киритилган. Улар орасида қуйидагилар бор:
ўмров, тўш суяги, елка камари ва қовурғалар синиши;
чап ўмров суяги чиқиши ёки унда ўтказилган операциялар;
умуртқа поғонасининг компрессион синиши;
ўпканинг сурункали обструктив касалликлари (IV босқич);
бронхиал астма (IV босқич);
ўпканинг интерстициал касалликлари (фиброз ва бошқалар);
ўпканинг бир қисми ёки бутунлай олиб ташланган ҳолатлар (лобектомия, пневмонектомия);
сурункали юрак етишмовчилигининг III босқичи ва декомпенсация босқичи;
оғир юрак-қон томир касалликлари (ўтказилган инфаркт, ишемия ва бошқалар);
III даражали (морбид) семизлик (тананинг масса индекси 40 ва ундан юқори);
паст бўйлик (нанизм) 150 сантиметрдан паст;
қўл ёки елка ҳаракатини чекловчи неврологик касалликлар;
кўкрак қисмида жойлашган оғир аллергик ёки дерматологик касалликлар (экзема, псориаз ва бошқалар);
ўмров, кўкрак, елка, тўш суяги ёки қовурғаларда ички ёки ташқи имплантлар мавжудлиги;
кўкрак қафаси ёки қорин бўшлиғида ўтказилган очиқ операциялар;
стомалар мавжудлиги;
кўкрак қафаси соҳасидаги йирик ўсмалар.
Қайд этилишича, ушбу касаллик ёки ҳолатлар тиббиёт муассасалари томонидан расмий тасдиқланади. Фуқароларга QR-кодли электрон тиббий маълумотнома берилади.
Маълумотноманинг амал қилиш муддати 1 йилни ташкил этади.