ТОШКEНТ, 13 янв — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан иқтисодий алоқаларни сақлаб қолаётган ҳар қандай давлатга нисбатан АҚШ билан амалга ошириладиган барча савдо операцияларига 25 фоизлик бож жорий этилишини маълум қилди. Унинг айтишича, мазкур қарор дарҳол кучга киради.
"Бундан буён Эрон билан иш олиб бораётган ҳар қандай давлат Америка Қўшма Штатлари билан амалга ошириладиган барча турдаги бизнес учун 25 фоизлик бож тўлайди. Бу қарор якуний ва қатъий", — деб ёзди Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 10 ноябрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ҳамда Эрон саноат, конлар ва савдо вазири Муҳаммад Атабак учрашувда 2024 йилда икки давлат ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми 500 миллион долларни ташкил этганини маълум қилинган эди.
Шунингдек, 2025 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда Эрон капитали иштирокида 222 та корхона фаолият юритмоқда. Улар асосан қурилиш, транспорт ва фармацевтика соҳаларида лойиҳаларни амалга оширмоқда.