Бугун Тошкентда тантанали ҳарбий юриш сабаб айрим кўчаларда ҳаракат вақтинча чекланади

Пойтахтда Қуролли Кучлар ташкил этилганининг 34 йиллиги муносабати билан ҳарбий бўлинмаларнинг тантанали пиёда юриши режалаштирилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. 12 январь куни Тошкент шаҳридаги айрим кўчаларда соат 11:00 дан 13:00 гача автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик чекланади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Қуролли Кучлар ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан пойтахтда Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар ҳарбий бўлинмаларининг тантанали пиёда юриш маросими бўлиб ўтади.
Юриш Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетидан (мўлжал: “Пушкин” метро бекати) соат 11:00 да бошланиб, 13:00 га қадар давом этади.
‍В Ташкенте 12 января состоится торжественное шествие воинских подразделений, приуроченное к 34-й годовщине создания ВС Узбекистана
Ҳарбий бўлинмалар дастлаб бошланиш нуқтасидан “Паркент” ва “Мустақиллик” кўчалари бўйлаб ҳаракатланиб, Амир Темур хиёбонидаги тўхташ нуқтасига етиб боради. У ерда фахрий қоровул жамоаси ва қўл жанги усталарининг кўргазмали чиқишлари, бўлинмаларнинг жанговар чақириқлари ҳамда ҳарбий оркестрнинг дефиле намойишлари ўтказилади.
Шундан сўнг бўлинмалар “Мустақиллик” ва “Темирйўл” кўчалари орқали манзилига қайтади.
Тошкентда "Отлиқ кавалерия паради" бўлиб ўтди — фото