2025 йилда ишдаги бахтсиз ҳодисалар қурбонлари сони ва етакчи соҳалар маълум қилинди

Меҳнат фаолиятидаги бахтсиз ҳодисалар сабаб 400 дан ортиқ мансабдорга жиноий иш қўзғатилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Ўзбекистонда 2025 йилда меҳнат фаолияти билан боғлиқ 849 та бахтсиз ҳодиса қайд этилган бўлиб, улар оқибатида 248 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, мазкур маълумотлар Давлат меҳнат инспекцияси статистикасида акс этган.
Қайд этилган бахтсиз ҳодисаларнинг:
50 таси — гуруҳий,
583 таси — оғир оқибатли,
216 таси — ўлим билан тугаган.
Жабрланганлар умумий сони 961 нафарни ташкил этиб, улардан:
680 нафари — оғир жароҳатланган,
33 нафари — енгил жароҳат олган,
248 нафари — вафот этган.
Ҳодисалар юзасидан 432 нафар мансабдор шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилган, 241 нафар шахсга эса маъмурий жарима қўлланилган.
Соҳалар кесимида:
Қурилиш — 234 та,
Енгил саноат — 47 та,
Транспорт — 37 та,
Қишлоқ ва сув хўжалиги — 36 та,
Энергетика — 34 та,
Соғлиқни сақлаш — 27 та,
Кимё саноати — 11 та,
Мактабгача таълим — 8 та,
Бошқа соҳалар — 370 та.
Айрим корхоналарда ҳам юқори кўрсаткичлар қайд этилган. Хусусан, Навоий кон-металлургия комбинатида 22 та, Олмалиқ кон-металлургия комбинатида эса 11 та бахтсиз ҳодиса рўй берган.
Ҳудудлар кесимида:
Тошкент шаҳри — 153 та,
Қашқадарё вилояти — 93 та,
Бухоро вилояти — 92 та,
Тошкент вилояти — 75 та,
Андижон вилояти — 75 та,
Навоий вилояти — 65 та,
Самарқанд вилояти — 53 та,
Фарғона вилояти — 50 та,
Қорақалпоғистон Республикаси — 47 та,
Сирдарё вилояти — 46 та,
Жиззах вилояти — 35 та,
Наманган вилояти — 33 та,
Сурхондарё вилояти — 16 та,
Хоразм вилояти — 16 та.
Меҳнатни муҳофаза қилиш, жамоат назорати: иш берувчиларга янги талаблар жорий қилинди