Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕОИИда хорижий интернет-дўкондан товарларни божсиз сотиб олиш учун лимит белгиланди

Янги қарорга кўра, интернет орқали хориждан харид қилинган товарларни олиб киришда божхона тўловлари ва чекловлар аниқ белгиланмоқда
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси кенгаши жисмоний шахслар томонидан хорижий маркетплейсларда сотиб олинадиган электрон тижорат товарларини олиб кириш шартлари ва қоидаларини белгиловчи бир қатор қарорлар қабул қилди.
Хусусан, божсиз олиб кириш чегараси кейинчалик қайта кўриб чиқиш имконияти билан 200 евро этиб белгиланди. Агар ушбу қийматдан ошиб кетса, миллий миқёсда белгиланган ҚҚС ставкаларидан 5% ортиқ, бироқ ҳар бир килограмм учун 1 евродан кам бўлмаган миқдорда бутун харид қийматидан божхона божи ундирилади. Айрим турдаги товарлар, масалан, автомобиллар учун божхона божларининг алоҳида ставкалари белгиланган.
Бундан ташқари, Евроосиё иқтисодий иттифоқи Божхона кодексига (ЕОИИ БК) тузатишларда назарда тутилган электрон тижоратнинг ихтисослаштирилган декларациясини қўллаш қисмида соддалаштирилмаган ҳолда декларацияланадиган товарлар рўйхати тасдиқланди.
Рўйхат Иттифоқнинг амалдаги қоидаларига мувофиқ шахсий фойдаланиш учун мўлжалланган айрим товарларга (солярийлар, ички ёнув двигателлари, тиббий мебель, ўйин автоматлари), олиб кириш ёки чиқариш учун махсус рухсат талаб этиладиган товарларга (қурол-яроғ, ўқ-дорилар, қазилма ҳайвонлар суяклари, хавфли чиқиндилар), шунингдек алкоголли ичимликлар, тамаки маҳсулотлари, нақд пул, ҳаво ва сув кемалари ҳамда айрим транспорт воситалари ва уларнинг шассиларига тегишли харидларга тааллуқли.
Янги тартиб 1 июлдан жорий этилиши режалаштирилган.
Мантуров: 2024 йилда "Wildberries"да 605 млн долларлик ўзбек товарлари сотилган