ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Олмалиқ кон-металлургия комбинатида асосий кўрсатгичлар бўйича ўсиш кузатилмоқда. Бу ҳақда корхона матбуот хизмати маълум қилди.
2025 йилда эришилган асосий ютуқлар:
2025 йилда эришилган асосий ютуқлар:
Саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 51,6 трлн сўм (+19%);
Мис ишлаб чиқариш — 148,5 минг тонна (+8%);
Бюджетга 23,57 трлн сўм маблағлар тўлаб берилди (+22%);
Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар (кредитлар) $ 600 млн;
Операцион харажатлар 1,9 трлн сўмга қисқартирилиб, маҳсулот таннархи 11,8 % пасайтирилди;
Экспорти ҳажми $510,4 млн (+4,2 %).
Шунингдек, 2025 йилда 3-Мис бойитиш фабрикаси ишга туширилди ва 58 млн долларлик олтин, 4,85 млн долларлик кумуш ва 65,9 млн долларлик мис ишлаб чиқарилди;
Маълумот учун Олмалиқ кон-металлургия комбинати Ўзбекистоннинг энг йирик солиқ тўловчилардан бири ҳисобланади. Корхона 2024 йилда давлатга жами 10,7 триллион сўм солиқ тўлаган.