ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Жиззах вилоятида янги спорт таълим муассасаси фойдаланишга топширилди, деб хабар қилмоқда Спорт вазирлиги.
Шароф Рашидов тумани "Янги Ўзбекистон" массивида Кураш маҳорат мактабининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Янги мактаб 150 ўринли ётоқхона, сунъий қопламали футбол майдони, ошхона ва замонавий спорт залига эга.
В Джиззаке открыли новую спорт школу
© МинСпорта Узбекистана
Тантанали тадбир иштирокчилари ёш спортчиларга келгусида кураш бўйича ўтказиладиган республика ва халқаро мусобақаларда улкан зафарлар тилашди ва совғалар улашишди.
В Джиззаке открыли новую спорт школу
© МинСпорта Узбекистана