Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия қўшинлари Днепропетровск вилоятидаги қишлоқни озод қилди

Россия Мудофаа вазирлигига кўра, Шарқ қўшинлари гуруҳи бўлинмалари Днепропетровск вилоятидаги Братское аҳоли пунктни назоратга олган
Sputnik
ТОШКEНТ, 8 янв — Sputnik. Россия Қуролли Кучлари Днепропетровск вилоятидаги Братское қишлоғини озод қилганини маълум қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
"Шарқ" қўшинлари гуруҳи бўлинмалари фаол ҳаракатлар натижасида Днепропетровск вилоятининг Братск аҳоли пунктини озод қилди", — дейилади хабарда.
Шунингдек, маълум қилинишича, "Шарқ" жангчилари Запорожье вилоятидаги Юқори Терса, Цветковое, Прилуки ва Воздвижевка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина Қуролли Кучларининг механизациялашган ва ҳужум бригадалари, шунингдек, икки ҳужум полкининг ишчи кучи ҳамда техникасига кучли зарба бергани айтилмоқда.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия Суми вилоятидаги аҳоли пунктини назоратга олди — тафсилотлар