"Метан заправкалар" иш вақтига чекловлар киритилди: сабаблари очиқланди

Газ таъминоти барқарорлигини сақлаш мақсадида мамлакат ҳудудларида метан заправкалар фаолиятига вақтинчалик чекловлар жорий этилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 янв — Sputnik. 8 январдан бошлаб "метан заправкалар" соат 10:00 дан 16:00 га қадар фаолият юритади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, аҳоли хонадонлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан барқарор таъминлаш мақсадида маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган режа-графиклар асосида метан заправкалар фаолиятига вақтинчалик чекловлар жорий этилмоқда.
Шунингдек, Фарғона водийсида метан заправкаларнинг иш вақти ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, газ босимидан келиб чиққан ҳолда белгиланиши таъкидланди.
Қайд этилишича, газ босими пасайган пайтларда вазирлик ва маҳаллий ҳокимликлар томонидан биринчи навбатда аҳоли, жамоат транспорти ҳамда ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан узлуксиз таъминлашга устувор аҳамият қаратилмоқда.
Ҳудудларда метан “заправкалар” иш соатига чеклов киритилмоқда