ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. Украина қуролли кучларининг 225- полки харбий хизматчилари Украина халқ артисти концертига боргани учун ҳужумга боришдан бош тортди. Бу ҳақда РИА Новостига Россия куч тузилмалари хабар берди.
Агентлик манбасига кўра, мазкур полк аввалроқ Харьков вилоятида Лиман яқинидаги ўрмон ҳудудига ҳужум қилишдан бош тортган. Натижада Украина Қуролли кучларининг 58-мотопиёда бригадаси ва 120-ҳудудий мудофаа бригадасининг ҳужум гуруҳлари бешта қарши ҳужумни муваффақиятсиз якунлаган.
Манбанинг айтишича, бунга полк қўмондонлиги томонидан Украина халқ артисти Ярослава Руденко иштирокида концерт ташкил этилгани сабаб бўлган.
"Аниқланишича, уларда бунга “узрли” сабаб бўлган. Полк қўмондонлиги Украина халқ артисти Ярослава Руденконинг концертини ташкил қилган. Бундай тадбирни жойлардаги командирлар ўтказиб юборолмайди ва тўлиқ таркибда фронт орти ҳудудига йўл олган", — деди Россия куч тузилмалари вакили.
Унинг сўзларига кўра, қўшиқчи полк жангчилари билан бирга нацист шиорларини бақирган, шу билан бирга "қайси бўлинмага келганини ҳам тушунмаган ва бўлинма номини адаштириб ҳам юборган".
"Ширяевни жангарилар позициясига қайтариш шу пайтгача амалга ошмаган," - дея қўшимча қилди у.