ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар реестрини шакллантириш, улар тоифасига киритиш мезонлари, шунингдек, молиявий ҳисоботлари ва аудитига қўйиладиган талаблар белгиланди. Тегишли қарор Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди.
Мазкур ҳужжатга мувофиқ, юқори ижтимоий ва иқтисодий таъсирга эга йирик тижорат ташкилотлари учун йиллик молиявий ҳисоботларни Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига (МҲХС) мувофиқ тақдим этиш талаби енгиллаштирилди.
Жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар сифатида қуйидагилар белгиланмоқда:
– акциялари оммавий савдоларга чиқариладиган ташкилотлар;
– тижорат банклари, микромолия банклари, микромолия ташкилотлари, факторинг ташкилотлари, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари, кафолатлар бериш ташкилотлари, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари;
– инвестиция фондлари;
– биржалар;
– активларининг баланс қиймати БҲМнинг 1 миллион баравари (412 миллиард сўм)дан ортиқ ҳамда маҳсулот, товарлар ва хизматларни реализация қилишдан олинган йиллик соф тушуми ва дивиденд шаклидаги даромадлари биргаликда БҲМнинг 1 миллион бараваридан ортиқ бўлган давлат иштирокидаги корхоналар;
– шунингдек, охирги икки йил давомида ҳисобот йили якунларига кўра:
• активларининг баланс қиймати БҲМнинг 1 миллион баравари ва ундан ортиқ;
• йиллик соф тушуми БҲМнинг 1 миллион баравари ва ундан ортиқ;
• ходимларининг ўртача йиллик сони 500 нафардан кам бўлмаган ташкилотлар.

Эндиликда мазкур мезонларга жавоб берадиган ташкилотлар Жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар реестрига киритилади.
Ушбу Реестр Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан юритилади ҳамда ҳар йили 1 июлга қадар Ҳукумат портали ягона платформаси ва Очиқ маълумотлар порталида эълон қилинади.