Тоқаев Ўзбекистон ва бошқа давлат раҳбарларининг жисмоний ҳолати ҳақида гапирди

Қосим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёев ҳамда МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг жисмоний ҳолати ва спорт билан шуғулланиши ҳақида маълумот берди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев спорт залда мунтазам шуғулланади ва яхши жисмоний ҳолатда. Бу ҳақда Қосим-Жомарт Тоқаев “Turkistan” газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Қозоғистон президенти, шунингдек, МДҲ давлатларининг бошқа етакчилари қайси жисмоний машғулотлар билан шуғулланишини ҳам санаб ўтган.
Тоқаевнинг айтишича, Владимир Путин яқинда Бишкекда бўлиб ўтган норасмий тадбирда ёш дзюдочига қарши усул қўллаб, кекса авлод шарафини ҳимоя қилган. Илҳом Алиев жисмонан бақувват бўлиб, мунтазам равишда машқ қилади. Садир Жапаров футбол ўйнайди. Шавкат Мирзиёев яхши спорт формасида бўлиб, залда машғулот ўтказади. Никол Пашинян велосипед миниш билан шуғулланади. Маълум бўлишича, Александр Лукашенко ҳали ҳам хоккей ўйнайди. Эмомали Раҳмон эса соғлиғидан шикоят қилмайди, у денгизчи-жангчи сифатида чиниққан.
“Шундай экан, барча ҳамкасблар ажойиб жисмоний формада”, — деган Тоқаев интервьюда.
Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон газ транзити ҳажмини оширади — Тоқаев