Ўзбекистон ва ЕОИИ

2024 йилда ЕОИИда давлат харидлари ҳажми $143,5 млрдни ташкил этди

Шарҳ ЕОИИ мамлакатлари давлат харидларидаги ваколатли органларининг ЕИК Ҳайъати қарори билан тасдиқланган кўрсаткич ва форматлар бўйича тақдим этилган маълумотлари асосида шакллантирилган
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. 2024 йилда ЕОИИ доирасида давлат харидлари ҳажми 143,5 миллиард долларни ташкил этди. Бу маълумотлар ЕИКнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилган 2024 йил учун “ЕОИИга аъзо давлатларнинг давлат (муниципал) харидлари” номли йиллик таҳлилий шарҳида келтирилган.
Таъкидланишича, харидларнинг 105,1 миллиард доллари ёки 73,9 фоизи аъзо давлатлар товарлари, ишлари ва хизматлари ҳиссасига тўғри келган. Қолган 37,4 миллиард доллар ёки 26,1 фоизи эса учинчи мамлакатлардан амалга оширилган харидларга тўғри келади.
Маълумотларга кўра, йил давомида 5,6 миллионта давлат хариди амалга оширилган. Уларнинг қарийб 70 фоизи электрон шаклда ўтказилган. Давлат харидлари соҳасида рақамлаштиришнинг энг юқори даражаси Қозоғистон ва Қирғизистонда (100 фоиз) қайд этилган. Россияда эса бу кўрсаткич 72,4 фоизни ташкил этган.
Шу билан бирга, рақобатли тартиб-таомиллар улуши ўтказилган барча харидларнинг 50 фоизидан ортиғини ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 2,3 фоиз пунктга ошган.
Умуман олганда, 2024 йилда ЕОИИ доирасида давлат харидлари орқали товарлар, ишлар ва хизматларни ўзаро етказиб бериш ҳажми 728,7 миллион долларга етган. Трансчегаравий давлат харидларида Россия товарлари етакчи бўлиб, улар умумий ҳажмнинг 46,5 фоизини ташкил этган. Беларусь ҳиссаси эса 28,4 фоизга тенг бўлган.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ кимё, дори ва тиббий буюмлар бозорида қандай ўзгаришлар кутилмоқда