Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Украинада Зеленский атрофи амалдорлар алмашиши—сабаб коррупциями ё дипломатик йўл изланиши

Украинада коррупция можароси ортидан бошланган кадрлар алмашиши давом этмоқда, президент Владимир Зеленский мамлакат раҳбариятидаги навбатдаги тайинлов ва ўзгаришлар ҳақида маълум қилди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 янв — Sputnik. Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, Украина мудофаа вазири Денис Шмигальга энергетика вазирлигини бошқариш ҳамда бош вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимини эгаллаш таклиф қилинган. Президент ушбу қарор Украина парламенти томонидан қўллаб-қувватланишига умид билдирган.
Аввалроқ Зеленский ўз идораси раҳбари этиб Кирилл Будановни ("Росфинмониторинг" томонидан экстремистлар ва террорчилар рўйхатига киритилган) тайинлаш тўғрисида фармон имзолаган, шунингдек, Олег Ивашченко Украина бош разведка бошқармаси раҳбари этиб тайинланган. Шу билан бирга, президент рақамли трансформация вазири Михаил Федоровга янги мудофаа вазири бўлишни таклиф қилганини айтган.
Шу билан бирга, президент ҳозирча Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Александр Сирскийни истеъфога чиқариш режаси йўқлигини билдирди.
"Бугун бош қўмондонни алмаштириш кўзда тутилмаган", — деди Зеленский.
New York Times қайд этишича, Буданов АҚШ билан мустаҳкам алоқаларга.

"Буданов АҚШ билан мустаҳкам алоқаларга эга, бу эса президент Трамп маъмурияти билан тинчлик музокараларида муҳим роль ўйнаши мумкин. У МРБ томонидан қўллаб-қувватланадиган дастур доирасида тайёргарликдан ўтган," - дейилади нашрда.

Зеленский ижтимоий тармоқдаги баёнотида ушбу тайинланишни изоҳлаб, дипломатик ишларга алоҳида урғу берди.
"Президент офиси, биринчи навбатда, Украина мудофаа ва хавфсизлик кучларини ривожлантириш, шунингдек, дипломатик трекдаги ишларни кучайтиришга хизмат қилиши керак", — деб ёзди Зеленский.
Эслатиб ўтамиз, Зеленский 28 ноябрь куни президент идораси раҳбари Андрей Ермак истеъфога чиқарган. Ермакнинг истеъфоси Украина энергетика соҳасидаги коррупция можароси фонида содир бўлди. ОАВ маълумотларига кўра, иш доирасида тадбиркор Тимур Миндич асосий фигурант сифатида тилга олинмоқда.
Зеленскийга яқин дейилган депутатлар коррупция иши: бу сафар Миндич ишига алоқаси йўқ