ТОШКЕНТ, 2 янв — Sputnik. Россия қўшинлари Харков вилоятининг Лиман қишлоғи яқинидаги ўрмонда Украиннинг учта бирлашган ҳужум гуруҳини йўқ қилди, деб хабар берди “РИА Новости”.
Агентлик манбасига кўра, Украина Қуролли кучларининг 57 ва 58-алоҳида мотоўқчи бригадаларининг ҳужумчи кучлари пикаплардан фойдаланган ҳолда қарши ҳужумга ўтишга уринган. Комплекс зарбалар ёрдамида барча уч гуруҳ йўқ қилинган.
Харков секторида “Шимол” ва “Ғарб” гуруҳлари фаолият юритмоқда. Охирги 24 соат ичида Украина армияси фронтнинг ушбу секторида 400 га яқин жангари, танк, зирҳли жанговар машина, 27 та машина, электрон кураш станцияси, тўртта дала артиллерия қуроли, тўртта ўқ-дорилар омбори ва иккита таъминот омборини йўқотди.
Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, ўтган тунда соат 23.00дан 07.00га қадар Россия Ҳаво мудофаа кучлари томонидан Украинанинг 64та узоқ масофали самолёт туридаги дрони тутиб олинди ва йўқ қилинди.
29 декабр куни бўлиб ўтган мажлисда, Владимир Путин Россия махсус операциянинг барча мақсадларига албатта эришишига ишонч билдирган эди. Айни дамда Россия Қуролли кучлари махсус операциянинг барча ҳудудларида устунликни сақлаб олға силжимоқда. 2025 йил давомида 6,4 минг гектар майдо ва 334 та аҳоли пунктини озод қилинди.