Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Герасимов: Россия қўшинлари дадил душман мудофааси ичкариси сари олға силжимоқда

Бир ой ичида Россия армияси махсус ҳарбий операция ҳудудидаги 700 квадрат метрни озод қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 дек — Sputnik. Россия Қуролли кучлари бирлашган гуруҳ қўшинлари ишонч билан душман мудофаасининг ичкарисига кириб бормоқда. Бу ҳақда мамлакат Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов маълум қилди.
“Бирлашган гуруҳ қўшинлари ишонч билан душман мудофаасининг ичкарисига кириб бормоқда”, - деди у “Шимол” қўшинлари гуруҳининг жанговар вазифаларни бажаришини текшириш чоғида.
Шунингдек, Герасимовнинг маълум қилишича:
қўшинлар бу йил ҳужумнинг энг юқори суръатига эришишди;
бир ой ичида армия махсус ҳарбий операция ҳудудидаги 700 квадрат метрни озод қилди;
Суми ва Харьков вилоятларида декабрда еттита аҳоли пункти назорат остига олинди.
Бош штаб бошлиғининг сўзларига кўра, Россия раҳбари Владимир Путин Белгород ва Курск вилоятлари аҳолисининг осуда ҳаётини таъминлаш учун хавфсизлик чизиғини кенгайтиришни давом эттириш вазифасини топширган.
Герасимов “Шимол” қўмондони ва командирларининг ҳисоботларини тинглади ва жасорат кўрсатган жангчиларга мукофот топширди.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия қўшинлари Харьков ва Запорожье йўналишларида яна иккита қишлоқни озод қилди