ТОШКEНТ, 30 дек — Sputnik. Балх вилоятининг Ҳайратон шаҳрида Ўзбекистон раҳбарияти номидан Афғонистон халқига умумий оғирлиги қарийб 390 тоннани ташкил этган навбатдаги гуманитар ёрдамни топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур гуманитар юк “Термез Cargo Centre” майдончасида шакллантирилиб, озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар ҳамда тиббий ускуналардан иборат.
Қайд этилишича, мазкур акция 2025 йил давомида Афғонистон халқига йўналтирилган тўртинчи гуманитар ёрдам ҳисобланади.