ТОШКEНТ, 29 дек — Sputnik. Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини тарғиб этиш доирасида мамлакатга 712 нафар хорижий туроператор, 450 нафар медиа вакили, 269 нафар травел-блогер ташриф буюрди, шунингдек, 10 миллиондан ортиқ обуначига эга 30 нафарга яқин инфлюенсер жалб этилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг йиллик брифингида маълум қилинди.
Брифингда вазирликнинг 2025 йилдаги фаолияти юзасидан қуйидаги асосий баёнотлар билдирилди:
Олий даражадаги ташрифлар
Президентнинг хорижга ташрифлари — 28 та
Ўзбекистонга олий даражадаги ташрифлар — 23 та
Жами юқори даражадаги хорижий ташрифлар — 600 тадан зиёд
Ўзбекистон делегацияларининг хорижга сафарлари — 700 тага яқин
Ҳужжатлар ва ташаббуслар
Имзоланган халқаро ҳужжатлар — 310 та
Стратегик шериклик ўрнатилган ёки кучайтирилган давлатлар — 9 та
Илгари сурилган ташаббуслар — 100 тага яқин
Бизнес ва инвестиция
Ўзбекистонда 80 тадан ортиқ, хорижда эса 200 тага яқин бизнес-форум ҳамда 25 та “Инвесторлар куни” тадбири ўтказилди.
Иштирок этган хорижий компаниялар — 2000 тага яқин
Консуллик ва ватандошлар
Консуллик хизматлари — 162 мингдан зиёд фуқаро
Хорижда иш билан таъминланганлар — 15 мингдан зиёд
Ватанга қайтарилган фуқаролар — 250 нафар
Ахборот ва имидж
Эълон қилинган ахборот материаллари — 22 700 тадан зиёд
Хорижий ОАВда мақолалар — 6000 тадан зиёд
Ижтимоий тармоқлар аудиторияси — 230 минг обуначи