Сурия билан бизнес алоқалар кенгаяди: Дамашқда янги келишувларга эришилди

Учрашувда Сурия томони мамлакат узоқ йиллик нотинчликдан сўнг очиқ иқтисодий сиёсатга қайтиб, инвестиция ва саноатни ривожлантиришга катта эътибор қаратаётганини таъкидлади.
Sputnik
ТОШКEНТ, 29 дек — Sputnik. 2026 йилнинг биринчи чорагида Суриянинг йирик тадбиркорларидан иборат делегациянинг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш, шунингдек, бизнес-форум ва учрашувлар ўтказиш бўйича келишувга эришилди.
Келишувга Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси (ССП) раиси Даврон Ваҳабов ва Ўзбекистоннинг Кувайтдаги элчиси Аюбхон Юнусовнинг Дамашқ шаҳрига ташрифи доирасида эришилди.
Ташриф чоғида Сурия Савдо палаталари федерацияси президенти Алаа Омар ал-Али ҳамда бош директори Муҳаммад Омир ал-Ҳомисий билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистон маҳсулотларига, хусусан, электротехника, қурилиш материаллари ва озиқ-овқат саноати маҳсулотларига Сурия бозорида қизиқиш юқори экани қайд этилди.
Шунингдек, Ўзбекистон тадбиркорлари келаси йилда Дамашқ шаҳрида ўтказиладиган “Damascus International Fair–63” халқаро кўргазмасида иштирок этишга таклиф этилди.
Эслатиб ўтамиз, 25 ноябрь куни Самарқанд вилояти халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида президент келгуси йилдан Савдо-саноат палатасининг Ироқда 3 нафар, Сурияда эса 2 нафар савдо маслаҳатчилари иш бошлашини маълум қилган эди.
Президент Ургут ва Самарқанддаги янги лойиҳалар ва ўзгаришларни эълон қилди