https://sputniknews.uz/20251229/syria-biznes-aloqa-kelishuvlar-54527156.html
Сурия билан бизнес алоқалар кенгаяди: Дамашқда янги келишувларга эришилди
Сурия билан бизнес алоқалар кенгаяди: Дамашқда янги келишувларга эришилди
Sputnik Ўзбекистон
2026 йилнинг биринчи чорагида Сурия тадбиркорларидан иборат делегация Ўзбекистонга ташриф буюради. Томонлар бизнес-форум ва B2B учрашувлар ўтказиш бўйича келишувга эришди.
2025-12-29T12:51+0500
2025-12-29T12:51+0500
2025-12-29T12:51+0500
ўзбекистон
иқтисод
савдо
савдо-саноат палатаси
инвестиция
сурия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/1d/54527987_0:15:996:575_1920x0_80_0_0_05f886e159e62ae9d625886c81fdac59.jpg
ТОШКEНТ, 29 дек — Sputnik. 2026 йилнинг биринчи чорагида Суриянинг йирик тадбиркорларидан иборат делегациянинг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш, шунингдек, бизнес-форум ва учрашувлар ўтказиш бўйича келишувга эришилди.Келишувга Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси (ССП) раиси Даврон Ваҳабов ва Ўзбекистоннинг Кувайтдаги элчиси Аюбхон Юнусовнинг Дамашқ шаҳрига ташрифи доирасида эришилди.Ташриф чоғида Сурия Савдо палаталари федерацияси президенти Алаа Омар ал-Али ҳамда бош директори Муҳаммад Омир ал-Ҳомисий билан учрашув бўлиб ўтди.Шунингдек, Ўзбекистон тадбиркорлари келаси йилда Дамашқ шаҳрида ўтказиладиган “Damascus International Fair–63” халқаро кўргазмасида иштирок этишга таклиф этилди.Эслатиб ўтамиз, 25 ноябрь куни Самарқанд вилояти халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида президент келгуси йилдан Савдо-саноат палатасининг Ироқда 3 нафар, Сурияда эса 2 нафар савдо маслаҳатчилари иш бошлашини маълум қилган эди.
https://sputniknews.uz/20251125/urgut-samarkand-loyihalar-ozgarishlar-53740147.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/1d/54527987_79:0:963:663_1920x0_80_0_0_697749f2a83070f7f5387c70e12fd01d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон–сурия ҳамкорлиги, сурия тадбиркорлари ўзбекистон, бизнес-форум ўзбекистон сурия, b2b учрашувлар, даврон вахабов, аюбхон юнусов, дамашқ ташрифи, сурия савдо палаталари федерацияси, ўзбекистон маҳсулотлари сурия бозори, damascus international fair 63, ташқи савдо, инвестиция ҳамкорлиги
ўзбекистон–сурия ҳамкорлиги, сурия тадбиркорлари ўзбекистон, бизнес-форум ўзбекистон сурия, b2b учрашувлар, даврон вахабов, аюбхон юнусов, дамашқ ташрифи, сурия савдо палаталари федерацияси, ўзбекистон маҳсулотлари сурия бозори, damascus international fair 63, ташқи савдо, инвестиция ҳамкорлиги
Сурия билан бизнес алоқалар кенгаяди: Дамашқда янги келишувларга эришилди
Учрашувда Сурия томони мамлакат узоқ йиллик нотинчликдан сўнг очиқ иқтисодий сиёсатга қайтиб, инвестиция ва саноатни ривожлантиришга катта эътибор қаратаётганини таъкидлади.
ТОШКEНТ, 29 дек — Sputnik. 2026 йилнинг биринчи чорагида Суриянинг йирик тадбиркорларидан иборат делегациянинг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш, шунингдек, бизнес-форум ва учрашувлар ўтказиш бўйича
келишувга эришилди.
Келишувга Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси (ССП) раиси Даврон Ваҳабов ва Ўзбекистоннинг Кувайтдаги элчиси Аюбхон Юнусовнинг Дамашқ шаҳрига ташрифи доирасида эришилди.
Ташриф чоғида Сурия Савдо палаталари федерацияси президенти Алаа Омар ал-Али ҳамда бош директори Муҳаммад Омир ал-Ҳомисий билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистон маҳсулотларига, хусусан, электротехника, қурилиш материаллари ва озиқ-овқат саноати маҳсулотларига Сурия бозорида қизиқиш юқори экани қайд этилди.
Шунингдек, Ўзбекистон тадбиркорлари келаси йилда Дамашқ шаҳрида ўтказиладиган “Damascus International Fair–63” халқаро кўргазмасида иштирок этишга таклиф этилди.
Эслатиб ўтамиз, 25 ноябрь куни Самарқанд вилояти халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида президент келгуси йилдан Савдо-саноат палатасининг Ироқда 3 нафар, Сурияда эса 2 нафар савдо маслаҳатчилари иш бошлашини маълум қилган эди.