Дастурхонда оливье ва қалбда умид: ўзбекистонликлар Янги йилга қандай ҳозирлик кўришяпти

Янги йил ўзбекистонликлар учун оилавий байрамлардан бири бўлиб қолмоқда.
Sputnik
Янги йил арафасида биз Тошкент кўчаларига чиқиб, аҳолидан улар байрамга қандай тайёргарлик кўришаётгани ва уни қандай ҳиссиётлар билан кутиб олишаётгани билан қизиқдик.
Уларга иккита савол билан юзландик: байрам дастурхонида нималар бўлади ва Янги йил деганда хаёлингизга нималар келади?
Кўпчилик байрам дастурхони одатдагидек анъанавий таомлар – оливье, шуба остидаги селёдка, норин, палов, шашлик билан безатилишини айтди. Жавобларда “холодец” каби тансиқ таом ҳам янгради.
Янги йил деганда аксариятлар хаёлига оилавий ва тўкин дастурхон, мандарин, янги умид ва ютуқлар келишини билдирди.
Батафсил жавоблар – Sputnik видеосида.
Янги йил дастурхони қанчага тушади?