Мирзиёев Қозоғистоннинг биринчи президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатлар ривожи юқори баҳоланди
Sputnik
ТОШКEНТ, 29 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбат аввалида Мирзиёев ва Назарбоев яқинлашиб келаётган Янги йил байрами муносабати билан бир-бирларини самимий қутлаб, қардош мамлакатлар халқларига тинчлик, барқарорлик ва равнақ тилакларини изҳор этишди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари юксак даражага чиққани, шунингдек, кўп қиррали ҳамкорлик барча устувор соҳаларда изчил ривожланаётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди.
Ўзбекистон–Туркманистон: Мирзиёев ва Бердимуҳамедов мулоқотида бош йўналишлар белгиланди