https://sputniknews.uz/20251229/mirziyoev-berdimuhammedov-muloqot-54541125.html
Ўзбекистон–Туркманистон: Мирзиёев ва Бердимуҳамедов мулоқотида бош йўналишлар белгиланди
Ўзбекистон–Туркманистон: Мирзиёев ва Бердимуҳамедов мулоқотида бош йўналишлар белгиланди
Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев ва Туркман халқининг миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедов ўртасида бўлиб ўтган телефон мулоқотида икки томонлама муносабатлар ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди
2025-12-29T17:26+0500
2025-12-29T17:26+0500
2025-12-29T18:21+0500
телефон мулоқоти
шавкат мирзиёев
гурбангули бердимуҳамедов
ҳамкорлик
сиёсат
ўзбекистон
туркманистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/0c/54115843_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_fcc093793789d7ebb4b9def0897ea157.jpg
ТОШКEНТ, 29 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ўртасида бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда минтақавий ҳамкорликнинг асосий масалалари юзасидан фикр алмашилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Суҳбат чоғида, шунингдек, Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ҳамда стратегик шериклик муносабатларини олий даражада эришилган келишувлар асосида янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.Шунингдек, келгуси йилга мўлжалланган олий ва юқори даражадаги учрашувлар режаси кўриб чиқилиб, халқаро ва минтақавий тадбирларни биргаликда ўтказишни давом эттиришга келишиб олинди.
https://sputniknews.uz/20251212/ozbekiston-turkmaniston-strategik-sheriklik-54117882.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/0c/54115843_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_4e83a575fbd241a382df1678d1947e9d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев, гурбангули бердимуҳамедов, ўзбекистон туркманистон муносабатлари, телефон мулоқоти, минтақавий ҳамкорлик, стратегик шериклик, аваза саммити, туркманистон бетарафлиги 30 йил, халқаро тинчлик ва ишонч йили, марказий осиё сиёсати
шавкат мирзиёев, гурбангули бердимуҳамедов, ўзбекистон туркманистон муносабатлари, телефон мулоқоти, минтақавий ҳамкорлик, стратегик шериклик, аваза саммити, туркманистон бетарафлиги 30 йил, халқаро тинчлик ва ишонч йили, марказий осиё сиёсати
Ўзбекистон–Туркманистон: Мирзиёев ва Бердимуҳамедов мулоқотида бош йўналишлар белгиланди
17:26 29.12.2025 (янгиланди: 18:21 29.12.2025) Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов телефон мулоқотида Ўзбекистон–Туркманистон стратегик шериклигини ривожлантириш ва келгуси халқаро тадбирларни муҳокама қилди.
ТОШКEНТ, 29 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ўртасида бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда минтақавий ҳамкорликнинг асосий масалалари юзасидан фикр алмашилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди.
Суҳбат чоғида, шунингдек, Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ҳамда стратегик шериклик муносабатларини олий даражада эришилган келишувлар асосида янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Президент Мирзиёев Аваза шаҳрида ўтказилган йирик саммитлар, шунингдек, Ашхободда Туркманистоннинг бетарафлигининг 30 йиллиги ва “Халқаро тинчлик ва ишонч йили” муносабати билан ташкил этилган форумлар муваффақиятли ўтганини алоҳида таъкидлади.
Шунингдек, келгуси йилга мўлжалланган олий ва юқори даражадаги учрашувлар режаси кўриб чиқилиб, халқаро ва минтақавий тадбирларни биргаликда ўтказишни давом эттиришга келишиб олинди.