Россияда миграция имтиҳонлари тартиби ўзгармоқда — тафсилотлар

Россияда чет эл фуқаролари учун рус тили, тарих ва қонунчилик бўйича имтиҳонларни ўтказиш тартиби ўзгармоқда. Янги формат имтиҳон жараёнининг шаффофлигини оширишга қаратилган
Sputnik
ТОШКEНТ, 28 дек — Sputnik. Россияда мигрантлар 2026 йил 1 январдан бошлаб рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги асосларини билиш бўйича тест синовларини фақат компьютерларда ва масофавий технологиялардан фойдаланган ҳолда топширади. Бу ҳақда Россия Таълим ва фан вазирлигига таяниб, РИА Новости хабар берди.
Айтилишича, ҳозирда имтиҳон жараёнининг шаффофлигини ошириш ҳамда билимларни баҳолашда инсон омилини минималлаштиришга қаратилган мазкур тартибни жорий этиш бўйича тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
Вазирликда қўшимча қилишича, ўзгартиришлар имтиҳон топшириқларини ҳар ойда янгилашни ва уларга жавобларни очиқ жойлаштириш амалиётидан воз кечишни ҳам назарда тутади.
Маълум қилинишича, имтиҳон топшириш имконияти ҳозирда Россиянинг барча субъектлари ҳудудида ҳамда мамлакат ташқарисида жами 203 та пунктда ташкил этилган. Чет эл фуқаролари учун рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги асослари бўйича имтиҳон ўтказиш соҳасидаги назорат эса Рособрнадзор томонидан амалга оширилади.
Миграция имтиҳонлари Ўзбекистондаги Россия ОТМ филиалларида ўтказилиши муҳокама қилинди