ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Sputnik мухбири 10 йиллик тажрибага эга стоматолог-ортодонт билан суҳбатда бўлиб, ушбу соҳада энг кўп бериладиган саволларга жавоб олди.
Тишларни ҳар куни тозаласангиз ҳам нима учун кариес пайдо бўлади? Уни бутунлай олдини олиш мумкинми? Стоматологлар “жуда кўп пул олади” деган гап тўғрими ва бемор аслида нимага ҳақ тўлайди?
Шунингдек, суҳбатда: винирлар ва “Голливуд табассум”и, катталарга қўйиладиган брекетлар, ақл тишлари, болалар ортодонтияси ҳамда Ўзбекистондаги беморларнинг асосий хатолари ҳақида.