Қариндошлар орасида никоҳ қуриш қонун билан таъқиланади

Никоҳ ёшига етмаганлар билан оила қуриш учун жазо кучайтирилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 дек — Spurnik. Қариндошлар орасида никоҳ қуриш қонун билан таъқиланади. Бу ҳақида Адлия вазирлиги томонидан эълон қилинган янги қонун лойиҳасида айтиб ўтилган.
Лойиҳага кўра, ён шажара бўйича 2-, 3- ва 4-даражадаги қариндошлар - тоға ва амаки, амма ва хола ўз жиянлари билан, шунингдек, тоғавачча, амакивачча, аммавачча ва холаваччалар ўртасида никоҳ тузишга йўл қўйилмаслиги белгиланмоқда.
️Бироқ, никоҳланувчи томонлардан бири ўгай фарзанд бўлган ёки никоҳланувчи шахс никоҳланувчи 2-шахсга ҳақиқатда 1-, 2-, 3- ва 4-даражали қариндош бўлмаган ҳоллар бундан мустасно.
Никоҳ ёшига етмаганлар билан оила қуриш учун жазо кучайтирилади. Хусусан, бундай ҳолат учун жарима 20,6–41,2 млн сўмгача оширилади (Ҳозирда бу 8,2–12,3 млн сўм). Шунингдек, 240–300 соат мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ҳам қўлланилиши мумкин.

Лекин ҳомиладорлик, бола туғилиши билан боғлиқ ҳолатларда никоҳ давлат рўйхатидан ўтказиладиган жойдаги туман, шаҳар ҳокими никоҳ ёшини кўпи билан 1 йилга камайтириши мумкин.