ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Купянск шаҳри Россиянинг “Ғарбий” кучлар гуруҳининг 6-гвардия бирлашган қуролли армияси бўлинмалари назорати остида, деб хабар берди Россия Мудофаа вазирлиги.
Айни дамда Россия қўшинлари Купянскдаги бинолар ва ертўлаларни Украина қуролли кучларининг кичик тарқоқ гуруҳларидан тозаламоқда. Сўнгги икки кун ичида ҳудудда бешта қарши ҳужум қайтарилди, дея аниқлик киритди вазирлик.
Ўтган тунда Россия қўшинлари Украинадаги энергетика инфратузилмаси ва ҳарбий-саноат комплекси объектларига, жумладан, “Кинжал” ракеталари билан катта зарба берди.
Бу Украина қуролли кучлари томонидан амалга оширилган терактларга жавоб бўлди, деб хабар берди Мудофаа вазирлиги.
Зарбалар Украинанинг учувчисиз аппаратлар ишлаб чиқариш корхоналари, ва муҳим энергетика инфратузилмасига берилган. Киев мэри Виталий Кличконинг хабар беришича, тунги зарбалардан сўнг Киевнинг учдан бир қисми электр таъминотисиз қолган.
Зарбалар Украинанинг учувчисиз аппаратлар ишлаб чиқариш корхоналари, ва муҳим энергетика инфратузилмасига берилган. Киев мэри Виталий Кличконинг хабар беришича, тунги зарбалардан сўнг Киевнинг учдан бир қисми электр таъминотисиз қолган.
Запорожье вилояти ҳудудида Украина қуролли кучлари сафида жанг қилган, Россияда таъқиқланган РДК экстремистик гуруҳи қўмондони Денис Капустин ўлдирилди.
Капустин 2023 йилда Украина қуролли кучларининг Брянск вилоятига бостириб киришини ташкиллаштириш, давлатга хиёнат ва бошқа жиноятларда айбланиб, сиртдан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.
Ўтган сутка давомида Украина 1200дан ортиқ ҳарбийларини, 19та танк, 20 та дала артиллерия қуроллари, 63та ҳарбий автомобил ва 70 дан ортиқ учувчисисз аппаратларини йўқотди.