Меҳнатни муҳофаза қилиш, жамоат назорати: иш берувчиларга янги талаблар жорий қилинди

Иш берувчилар ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизимини жорий этиши, ходимларни мажбурий ўқитишни ташкил этиши ҳамда маъмурий-жамоатчилик назоратини йўлга қўйиши шарт бўлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 дек – Sputnik. Иш берувчи ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизимини жорий этиши, шунингдек, меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматини ташкил этиши шарт. Ҳукумат қарори билан тегишли низом тасдиқланди.
Низомга кўра, ходимларни меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитиш қуйидагиларни ўз ичига олади, жумладан:
кириш йўл-йўриғи ҳамда иш жойидаги йўл-йўриқларни ўтказиш;
иш жойидаги стажировка ўташ ва билимларни текшириш;
ходимларни бахтсиз ҳодисалардан жабрланган шахсларга биринчи ёрдам кўрсатишга ўқитиш.
Иш берувчи ҳар йили 20 январга қадар Ягона миллий меҳнат тизими – идентификация ва ҳисобга олиш компонентига қуйидаги маълумотларни киритилишини таъминлайди:
меҳнат шароити тўғрисидаги маълумотлар;
зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омилларининг мавжудлиги билан тавсифланадиган меҳнат шароитларида ишлаганлик учун берилган имтиёзлар ва компенсациялар суммаси тўғрисидаги маълумотлар;
бахтсиз ҳодисалардан жабрланган ҳамда касб билан боғлиқ касаллик биринчи марта аниқланган шахслар сони тўғрисидаги маълумотлар.
Ташкилотларда маъмурий-жамоатчилик назорати ташкил этилиши шарт.
Маъмурий-жамоатчилик назорати қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
1-босқич – бўлинма ва бўлимларнинг (цех) участкаси, смена ёки бригадасида;
2-босқич – бўлинма, бўлим, ишлаб чиқариш ёки ташкилот участкаси даражасида;
3-босқич – ташкилотда умумий тартибда.
Ўзбекистонда иш вақтидан ташқари меҳнат учун ҳақ тўлаш тартиби янгиланди: нималар ўзгарди?