Кетма-кет 5 кун: Янги йил байрамида ўзбекистонликлар қайси кунлари дам олиши аниқ бўлди

31 декабрдан 4 январгача аҳоли дам олади, иш кунлари эса 5 январдан бошланади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 дек – Sputnik. Янги йил байрамида ўзбекистонликлар кетма-кет 5 кун дам олади. Президент 2026 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Унга кўра, Янги йил байрамида дам олиш кунлари қуйидагича бўлади:
31 декабрь, чоршанба — иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
1 январь, пайшанба — Янги йил байрами;
2 январь, жума — барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар) қўшимча дам олиш куни;
3 январь, шанба — 6 кунлик иш ҳафтасидагилар учун қўшимча, 5 кунликлар учун эса одатий дам олиш куни;
4 январь, якшанба — барча учун одатий дам олиш куни.
Шу тариқа ўзбекистонликлар иш кунларисиз кетма-кет беш кун дам олади.
Фармонда таъкидланишича, "фуқароларнинг тўлиқ дам олиши учун шарт-шароитлар яратиш, дам олиш ва байрам кунларидан самарали фойдаланишни таъминлаш", шу жумладан, туризм учун шундай қарор қабул қилинган.
Мактабларда қишки таътил 28 декабрдан бошланади—унинг қачонгача давом этиши маълум қилинди