Самарқандда Ўзбекистондаги энг йирик IT-парклардан бири қурилиши бошланди

Лойиҳа стартапларни қўллаб-қувватлаш, ёш ахборот технологиялари мутахассисларни тайёрлаш ва дастурий таъминот ҳамда IT-хизматлар экспорт ҳажмини оширишга қаратилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Самарқандда қурилиши бошланган, етти қаватли бинодан иборат янги мажмуа стартаплар ҳамда бошланғич ахборот технологиялари мутахассислари учун инкубатор сифатида фаолият юритади. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар берди.
Маълум қилинишича, мажмуа "School 21" дастурлаш мактаби ёнида жойлашади. Лойиҳа учун ажратилган ер майдони қарийб 90 сотихни, бинонинг умумий майдони эса тахминан 15 минг квадрат метрни ташкил этади.
Ахборот технологияларини ривожлантириш вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси бош мутахассиси Азим Раҳмоновнинг таъкидлашича, келгусида ушбу марказда халқаро бозорларга йўналтирилган ёш мутахассислар фаолият олиб боради.
“Янги IT-марказда асосий эътибор дастурий таъминот ҳамда бошқа IT хизматлар экспортига қаратилади”, — деди у.
В Самарканде начали строить один из крупнейших IT-центров страны
Бош пудратчи сифатида иштирок этаётган Хитойнинг "Shanghai Construction Group" компанияси учун мазкур лойиҳа Ўзбекистондаги иккинчи объект ҳисобланади. Аввалроқ компания Тошкент шаҳрида бир қатор объектларни амалга оширган эди.
Татаристон IT-делегацияси ташрифи: IT Park билан қўшма лойиҳалар муҳокама қилинди