https://sputniknews.uz/20251223/samarkand-it-park-qurilish-54405611.html
Самарқандда Ўзбекистондаги энг йирик IT-парклардан бири қурилиши бошланди
Самарқандда Ўзбекистондаги энг йирик IT-парклардан бири қурилиши бошланди
Sputnik Ўзбекистон
Самарқандда School 21 ёнида етти қаватли янги IT-мажмуа қурилмоқда. У стартаплар ва ёш IT мутахассислари учун инкубатор бўлиб, асосий йўналиш дастурий таъминот ҳамда IT-хизматлар экспортига қаратилган.
2025-12-23T12:54+0500
2025-12-23T12:54+0500
2025-12-23T12:54+0500
рақамли технологиялар
ахборот технологиялари (it)
жамият
самарқанд
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/17/54405155_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_bb875820e7f033953302abd66b0af7a5.jpg
ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Самарқандда қурилиши бошланган, етти қаватли бинодан иборат янги мажмуа стартаплар ҳамда бошланғич ахборот технологиялари мутахассислари учун инкубатор сифатида фаолият юритади. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар берди.Маълум қилинишича, мажмуа "School 21" дастурлаш мактаби ёнида жойлашади. Лойиҳа учун ажратилган ер майдони қарийб 90 сотихни, бинонинг умумий майдони эса тахминан 15 минг квадрат метрни ташкил этади.Ахборот технологияларини ривожлантириш вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси бош мутахассиси Азим Раҳмоновнинг таъкидлашича, келгусида ушбу марказда халқаро бозорларга йўналтирилган ёш мутахассислар фаолият олиб боради.Бош пудратчи сифатида иштирок этаётган Хитойнинг "Shanghai Construction Group" компанияси учун мазкур лойиҳа Ўзбекистондаги иккинчи объект ҳисобланади. Аввалроқ компания Тошкент шаҳрида бир қатор объектларни амалга оширган эди.
https://sputniknews.uz/20251216/tatariston-it-park-loyihalar-54195938.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/17/54405155_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_39955206022e91d0eb1b73cf291bef42.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, самарқанд, school 21, it марказ, стартаплар, инкубатор, ахборот технологиялари вазирлиги, азим раҳмонов, shanghai construction group, хитой, дастурий таъминот, it-хизматлар экспорти, ёш мутахассислар, халқаро бозор, инновация, технологик парк
ўзбекистон, самарқанд, school 21, it марказ, стартаплар, инкубатор, ахборот технологиялари вазирлиги, азим раҳмонов, shanghai construction group, хитой, дастурий таъминот, it-хизматлар экспорти, ёш мутахассислар, халқаро бозор, инновация, технологик парк
Самарқандда Ўзбекистондаги энг йирик IT-парклардан бири қурилиши бошланди
Лойиҳа стартапларни қўллаб-қувватлаш, ёш ахборот технологиялари мутахассисларни тайёрлаш ва дастурий таъминот ҳамда IT-хизматлар экспорт ҳажмини оширишга қаратилган.
ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Самарқандда қурилиши бошланган, етти қаватли бинодан иборат янги мажмуа стартаплар ҳамда бошланғич ахборот технологиялари мутахассислари учун инкубатор сифатида фаолият юритади. Бу ҳақда
Sputnik мухбири хабар берди.
Маълум қилинишича, мажмуа "School 21" дастурлаш мактаби ёнида жойлашади. Лойиҳа учун ажратилган ер майдони қарийб 90 сотихни, бинонинг умумий майдони эса тахминан 15 минг квадрат метрни ташкил этади.
Ахборот технологияларини ривожлантириш вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси бош мутахассиси Азим Раҳмоновнинг таъкидлашича, келгусида ушбу марказда халқаро бозорларга йўналтирилган ёш мутахассислар фаолият олиб боради.
“Янги IT-марказда асосий эътибор дастурий таъминот ҳамда бошқа IT хизматлар экспортига қаратилади”, — деди у.
Бош пудратчи сифатида иштирок этаётган Хитойнинг "Shanghai Construction Group" компанияси учун мазкур лойиҳа Ўзбекистондаги иккинчи объект ҳисобланади. Аввалроқ компания Тошкент шаҳрида бир қатор объектларни амалга оширган эди.