Эко-стикер бўйича қачондан жарималар жорий қилиниши маълум бўлди

Қайд этилишича, асосий мақсад жазолаш эмас, балки “экологик транспорт” тушунчасини аҳоли орасида кенг тарғиб қилишдан иборат.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. “Экологик транспорт” тизими доирасида жарималар 2028 йилдан жорий этилади, 2026 йил эса тизимни йўлга қўйиш ва ҳайдовчиларни хабардор қилиш даври бўлади. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, тизим автомобиллар ва юк машиналаридан чиқадиган заҳарли газлар таъсирини камайтириш, ҳаво сифатини яхшилаш ва иқлим ўзгаришига салбий таъсирни пасайтиришга қаратилган.
Шунингдек, ҳайдовчилар учун бир қатор қулайликлар назарда тутилган. Жумладан, техник созлаш орқали стикер рангини яхшилаш, республиканинг барча ҳудудларида фаолият юритаётган диагностика марказларида автомобилни текширувдан ўтказиш мумкин.
Бундан ташқари, ягона электрон тизим ва камералар орқали ҳайдовчиларга қайси ҳудудларга кириш мумкин ёки мумкин эмаслиги ҳақида олдиндан огоҳлантириш берилади. Шу тариқа, ҳар бир ҳайдовчи белгиланган муддатда автомобилининг техник ҳолатини яхшилаш имкониятига эга бўлади.
Эко-стикерларга изоҳ берилди: гибрид ва 3 йилдан ошмаган автомобиллар тоза тоифага киради