ТОШКЕНТ, 23 дек – Sputnik Атом электр станцияси (АЭС) қурилиши Ўзбекистоннинг туризм имкониятларига ҳеч қандай салбий таъсир кўрсатмайди. Бу ҳақда Ўзбекистонда АЭС қурилиши лойиҳаси бўйича ўтказилаётган жамоатчилик эшитувларида "Ўзатом" директори Азим Ахмедхаджаев маълум қилди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Ахмедхаджаевнинг сўзларига кўра, ушбу масала Туризм қўмитаси вакиллари билан ҳам муҳокама қилинган.
"Улар ҳам “қандай таъсири бўлиши мумкин?” деган саволни кўтаришди. Биз экспертлик даражасида батафсил жавоб берганмиз", — деди у.
Азим Ахмедхаджаев
© Sputnik
Ахмедхаджевга кўра, ушбу масала Туризм қўмитаси вакиллари билан ҳам муҳокама қилинган.
"Улар ҳам “қандай таъсири бўлиши мумкин?” деган саволни кўтаришди. Биз экспертлик даражасида батафсил жавоб берганмиз", — деди у.
Шунингдек, у кўлнинг нариги томонида туризм мажмуаси қурилиши режалаштирилганини эслатиб, келгусида ушбу соҳа ҳам АЭСда ишлаб чиқариладиган энергиядан фойдаланишини таъкидлади.
Бундан ташқари, эшитувларда Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги АЭС қурилиши дирекцияси давлат корхонасининг саноат хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва атроф-муҳит бўлими бошлиғи Александра Хидирназарова ишлатилган ядро ёқилғисини сақлаш тартибига ойдинлик киритди.
Унинг маълум қилишича, ишлатилган ядро ёқилғиси дастлабки 10 йил давомида рухсат этилган меъёрлар доирасида махсус сақлаш ҳавзаларида сақланади. Ушбу муддатдан сўнг ёқилғи реактор олди ҳавзаларидан чиқарилиб, ишлаб чиқарувчи мамлакат — Россияга вақтинча олиб кетиш учун майдончада жамланади.
Основным источником водоснабжения АЭС будет Южный Голодностепский канал
© Sputnik
"Олиб кетиш жараёнлари ҳар доим Ўзбекистон томонидан имзоланган халқаро конвенцияларга мувофиқ амалга оширилади. Улар қаторига ишлатилган ядро ёқилғиси ва радиоактив чиқиндилар билан ишлаш бўйича Бирлашган конвенция, шунингдек, ядровий ва радиация хавфсизлигига оид ҳужжатлар киради", — деди Хидирназарова.
Шунингдек, у Ўзбекистондаги АЭСни сув билан таъминлашнинг асосий манбаи Жанубий Мирзачўл канали бўлишини маълум қилди. Таъкидланишича, ушбу манба бутун эксплуатация даври учун кафолатланган сув узатиш параметрларига эга.
"Сув ресурслари тақчиллигининг олдини олиш мақсадида айланма сув таъминоти тизими ҳамда қуруқ совутиш технологияси жорий этилади", — дея қўшимча қилди у.