ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Россияга амалий ташриф доирасида Санкт-Петербург давлат консерваториясида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга Лев Толстой номидаги Халқаро тинчлик мукофоти топширилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу мукофот Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмонга ҳам берилди.
Президентам Узбекистана, Кыргызстана и Таджикистана вручена Международная премия мира имени Льва Толстого
© Пресс-служба президента Узбекистана
Уч мамлакат етакчилари Марказий Осиёда тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга қўшган улкан шахсий ҳиссаси учун мазкур нуфузли мукофотга сазовор бўлдилар. Россия президенти Владимир Путин ҳузурида мукофот унинг ҳакамлар ҳайъати раиси, машҳур дирижёр Валерий Гергиев томонидан топширилди
Президентам Узбекистана, Кыргызстана и Таджикистана вручена Международная премия мира имени Льва Толстого
© Пресс-служба президента Узбекистана
Ҳакамлар ҳайъати қарорида қайд этилишича, 2025 йил 31 март куни Хўжанд шаҳрида давлат раҳбарлари Давлат чегараларининг туташган нуқтаси тўғрисидаги шартнома ҳамда Абадий дўстлик тўғрисидаги Хўжанд декларациясини имзолаб, халқаро ҳуқуқ устуворлигига асосланган умумий ва баробар хавфсизликни таъминлаш, халқлар ўртасида ўзаро англашув ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшдилар.
Мукофот инсонпарварлик ғояларига садоқат ва Марказий Осиёни тинчлик, фаровонлик ҳамда бунёдкорлик маконига айлантириш йўлидаги умумий саъй-ҳаракатлар эътирофи экани таъкидланди.