Мирзиёев МДҲ давлат раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этди - видео

Йиллик норасмий учрашув Россия президенти Владимир Путин ташаббуси билан Санкт-Петербургда ташкил этилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) давлат раҳбарларининг Янги йил олдидан ўтказилаётган анъанавий норасмий саммитида иштирок этди.
Ҳамдўстлик давлатлари раҳбарларининг йиллик норасмий учрашуви Россия президенти Владимир Путин ташаббуси билан Санкт-Петербургда ташкил этилди.
Озарбойжон президенти Илҳом Алиев иш жадвалининг тиғизлиги сабабли бу сафар учрашувда иштирок этмади.

Россия президенти тор доирадаги учрашувда ҳамкасбларини Аляска штатидаги Анкориж шаҳрида АҚШ томони билан Украинадаги вазият бўйича олиб борилган музокаралар натижалари ҳақида хабардор қилиши режалаштирилганлиги маълум қилинган эди.

Анъанага мувофиқ, бундай норасмий учрашувлар доирасида Владимир Путин МДҲ давлатлари раҳбарларига Санкт-Петербург ва унинг атрофидаги диққатга сазовор жойларни кўрсатди. Шунингдек, ҳар бир республика билан боғлиқ алоҳида маданий дастур ҳам тайёрланган.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков таъкидлаганидек, мазкур норасмий учрашувлар ҳамкорлик муҳитини мустаҳкамлаш ва ўзаро мулоқотни давом эттиришга хизмат қилади.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Мирзиёев Санкт-Петербургда ЕОИИ билан ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб берди