ТОШКЕНТ, 20 дек — Sputnik. Ўзбекистонда илк бор тиббиёт ташкилотларини Миллий аккредитациядан ўтказиш тизими амалиётга жорий этилди, деб хабар қилмоқда ССВ ҳузуридаги Тиббиёт муассасаларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази.
Марказ директори Жалолиддин Асамутдинов ЎзАга айтишига кўра, Тиббиёт ташкилотларини аккредитациялаш бўйича Миллий стандартлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 5 августдаги 244-сон буйруғи билан тасдиқланган.
Ушбу стандартлар тиббиёт ташкилотлари фаолиятининг барча асосий йўналишларини қамраб олади. Хусусан, етакчилик ва бошқарув тизими, бино ва жиҳозларнинг хавфсизлиги, инфекцион назорат, клиник амалиёт ва даволаш жараёнлари, дори воситалари билан ишлаш, беморлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, кадрлар бошқаруви ва малака ошириш йўналишларини ҳам.
Стандартлар ISQua (International Society for Quality in Health Care) халқаро талаблари асосида, халқаро ва маҳаллий экспертлар ҳамкорлигида ишлаб чиқилган бўлиб, тиббий хизматлар сифатини глобал меъёрларга мослаштиришга қаратилган.
Аккредитация жараёнлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази томонидан мувофиқлаштирилади.
Марказ томонидан Тиббиёт ташкилотларини аккредитациялаш Миллий стандартлари халқаро талаблар ҳамда маҳаллий тажриба асосида ишлаб чиқилган бўлиб, 2025 йилда расман тасдиқланди ва амалиётга жорий этилди.
Марказ томонидан Тиббиёт ташкилотларини аккредитациялаш Миллий стандартлари халқаро талаблар ҳамда маҳаллий тажриба асосида ишлаб чиқилган бўлиб, 2025 йилда расман тасдиқланди ва амалиётга жорий этилди.