https://sputniknews.uz/20251220/tibbiy-tashkilotlarni-akkreditatsiyadan-otkazish-tizimi-ishga-tushdi-54339752.html
Тиббий ташкилотларни аккредитациядан ўтказиш тизими ишга тушди
Тиббий ташкилотларни аккредитациядан ўтказиш тизими ишга тушди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда биринчи тиббиёт муассасаси аккредитация олди.
2025-12-20T16:17+0500
2025-12-20T16:17+0500
2025-12-20T16:33+0500
ўзбекистон
тиббиёт муассаси
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/14/54339585_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_a7e89ad7f115449f400b1bea182df876.jpg
ТОШКЕНТ, 20 дек — Sputnik. Ўзбекистонда илк бор тиббиёт ташкилотларини Миллий аккредитациядан ўтказиш тизими амалиётга жорий этилди, деб хабар қилмоқда ССВ ҳузуридаги Тиббиёт муассасаларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази. Марказ директори Жалолиддин Асамутдинов ЎзАга айтишига кўра, Тиббиёт ташкилотларини аккредитациялаш бўйича Миллий стандартлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 5 августдаги 244-сон буйруғи билан тасдиқланган. Стандартлар ISQua (International Society for Quality in Health Care) халқаро талаблари асосида, халқаро ва маҳаллий экспертлар ҳамкорлигида ишлаб чиқилган бўлиб, тиббий хизматлар сифатини глобал меъёрларга мослаштиришга қаратилган.Аккредитация жараёнлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази томонидан мувофиқлаштирилади. Марказ томонидан Тиббиёт ташкилотларини аккредитациялаш Миллий стандартлари халқаро талаблар ҳамда маҳаллий тажриба асосида ишлаб чиқилган бўлиб, 2025 йилда расман тасдиқланди ва амалиётга жорий этилди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/14/54339585_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_877d4fceab67e0514d24ef518a11c2d3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон тиббиёт аккредитация тизим
ўзбекистон тиббиёт аккредитация тизим
Тиббий ташкилотларни аккредитациядан ўтказиш тизими ишга тушди
16:17 20.12.2025 (янгиланди: 16:33 20.12.2025) Миллий аккредитация – тиббий хизматлар сифатини ошириш, беморлар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган замонавий тизимли механизм.
ТОШКЕНТ, 20 дек — Sputnik. Ўзбекистонда илк бор тиббиёт ташкилотларини Миллий аккредитациядан ўтказиш тизими амалиётга жорий этилди, деб хабар қилмоқда ССВ ҳузуридаги Тиббиёт муассасаларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази.
Марказ директори Жалолиддин Асамутдинов ЎзАга
айтишига кўра, Тиббиёт ташкилотларини аккредитациялаш бўйича Миллий стандартлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 5 августдаги 244-сон буйруғи билан тасдиқланган.
Ушбу стандартлар тиббиёт ташкилотлари фаолиятининг барча асосий йўналишларини қамраб олади. Хусусан, етакчилик ва бошқарув тизими, бино ва жиҳозларнинг хавфсизлиги, инфекцион назорат, клиник амалиёт ва даволаш жараёнлари, дори воситалари билан ишлаш, беморлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, кадрлар бошқаруви ва малака ошириш йўналишларини ҳам.
Стандартлар ISQua (International Society for Quality in Health Care) халқаро талаблари асосида, халқаро ва маҳаллий экспертлар ҳамкорлигида ишлаб чиқилган бўлиб, тиббий хизматлар сифатини глобал меъёрларга мослаштиришга қаратилган.
Аккредитация жараёнлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази томонидан мувофиқлаштирилади.
Марказ томонидан Тиббиёт ташкилотларини аккредитациялаш Миллий стандартлари халқаро талаблар ҳамда маҳаллий тажриба асосида ишлаб чиқилган бўлиб, 2025 йилда расман тасдиқланди ва амалиётга жорий этилди.