ТОШКЕНТ, 19 дек – Sputnik. Москвада жонли эфирда “Владимир Путин билан йил якунлари” дастури бўлиб ўтди. Россия президенти Ғарб давлатлари билан муносабатлар бўйича қатор баёнотлар берди.
Россия президентининг асосий баёнотлари:
“Агар биз — Россия ва Европа — саъй-ҳаракатларимизни бирлаштирсак, харид қобилияти паритети бўйича ялпи ички маҳсулотимиз АҚШникидан кўпроқ бўлар эди".
“Биз Буюк Британия билан ҳам, умуман Европа билан ҳам, АҚШ билан ҳам ишлашга тайёрмиз. Лекин бу тенг ҳуқуқли асосда, ўзаро ҳурмат билан бўлиши керак. Агар биз охир-оқибат шунга эришсак, бундан ҳамма ютади".
“Европада АҚШдаги Конгресс сайловларидан кейин сиёсий манзара ўзгаради, деб ҳисоблашмоқда. Улар Трампга кўпроқ босим ўтказиш мумкин, деб ўйлашяпти".
“Нима, биз Европага ҳужум қилмоқчимизми? Бу қандай бемаънилик?”
“Ғарб Россия билан урушга тайёргарлик ҳақида гапириб, вазиятни кескинлаштиришда давом этмоқда".
“Агар бизга ҳурмат билан муносабатда бўлсангиз, ҳеч қандай махсус ҳарбий операциялар бўлмайди. Биз доимо сизнинг манфаатларингизни инобатга олганмиз, сиз ҳам бизнинг манфаатларимизга риоя қилишингиз керак. НАТО Шарққа кенгаймаслиги ҳақида ваъда берилган эди. "Бир дюйм ҳам силжимайди", дейишган. Нима бўлди? Халқимиз айтганидек, аҳмоқ қилишди".
“Ғарбда хатоларни яшириш учун душман образи яратилади, бу ҳолатда Россиядан”.
“НАТОнинг асосий мамлакати — АҚШ — Россияни душман деб ҳисобламайди.”