ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида экологик тоза ҳудудларнинг ҳуқуқий мақомини белгилаш ҳамда пластик маҳсулотлар муомаласини тартибга солишга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди. Бу ҳақда қуйи палата матбуот хизмати хабар берди.
Қонун лойиҳасига кўра, тоза ҳудуд режими жорий этилган ҳудудларда экологик тизимлар барқарорлигини бузиши ёки табиий ландшафтлар кўринишини ўзгартириши мумкин бўлган ишларини амалга ошириш тақиқланади.
Шунингдек, табиий органик полимер маҳсулотлардан ташқари бир марталик пластик маҳсулотлар муомаласини чеклаш назарда тутилмоқда. Бундан ташқари, полиэтилен полимер плёнкали пакетларнинг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтиришга қаратилган нормалар белгиланмоқда.
Қонун лойиҳасини депутатлар биринчи ўқишда қабул қилишди.